← Янгиликлар

Юқумли касалликларнинг олдини олишда ваксинациянинг ўрни ва аҳамияти

Юқумли касалликларнинг олдини олишда ваксинациянинг ўрни ва аҳамияти

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тингловчилари учун “Юқумли касалликларнинг олдини олишда режали профилактик эмлашнинг аҳамияти, иммунопрофилактиканинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Санэпидқўмита Ваксиналар логистикаси ва иммунопрофилактика болими бошлиги, т.ф.д. Дилором Турсунова ва бош мутахассис Хурсаной Жамалова томонидан назарий ва амалий тарзда олиб борилган машғулотда юқумли касалликларнинг олдини олишда ваксинациянинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Назарий ва амалий тарзда олиб борилган машғулот давомида Республика миллий ваксина сақлаш омборхонасида ваксиналарни сақлаш совуқлик тартиби билан таништирилди. қизамиқни профилактикаси ва қизамиққа қарши эмлашни ташкил этилиши  ҳамда  олинган қизамиқ ваксинани сақланиш жараёни ўрганилди. иштирокчиларни қизиқтирган саволларига Санэпидқўмита масъул мутахассислари жавоб беришди.

Амалий машғулотда курсантлар Республикада миллий эмлаш тақвими асосида  болаларни 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш учун олинган Республика миллий ваксина сақлаш омборхонасида совуқлик занжирига риоя этилишини амалий машғулотда  ўрганишди.

👉SanepidRC 👈