← Янгиликлар
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!
Давлат байроғимиз — миллий ғуруримиз, фахримиз ва мустақиллигимиз рамзидир. Унда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, тинчлик ва фаровонликка интилиши мужассам. Байроғимиздаги ҳар бир ранг ва рамз чуқур маъно-мазмунга эга. У юртимизнинг шон-шуҳрати, халқимизнинг бирдамлиги ва Ватанимизга бўлган садоқатимизни ифодалайди. Муқаддас байроғимиз доимо юксакларда ҳилпираб, мустақил Ўзбекистонимизнинг шаъни ва ғурури бўлиб қолсин!
Байроғимиз — фахримиз, Ватанимиз — ғуруримиз!
