← Янгиликлар

Марказда ноябрь ойидаги малака ошириш курслари давом этмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида ноябрь ойида “Эпидемиология”, “Гигиена”, “Бактериология” ҳамда “Санитария-гигиена лаборатория текшируви” йўналишлари бўйича янги малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ҳозирда мазкур йўналишларда 144 соатлик ўқув дастури асосида тингловчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар олиб борилмоқда.

Ўқув жараёнининг 1.1-модули доирасида тиббий давлат сиёсати ва тиббий маданият, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда замонавий профилактика ёндашувлари бўйича дарслар ташкил этилмоқда.

Машғулотлар давомида тингловчиларга соҳа бўйича долзарб билимлар берилиб, уларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий фаолиятда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур курслар санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, билим ва кўникмаларини замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тизимида малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Барча янгиликлар →
Янгиликлар Узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича амалий семинар ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-сентабрдаги ПҚ–319-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2026-йил 2–4-ноябрь кун… Очиш