← Янгиликлар

Узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-сентабрдаги ПҚ–319-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2026-йил 2–4-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Узлуксиз тиббий таълимни аккредитатсиялаш бўйича кенгаш (АCCМЕ) экспертлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази мутасадди вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий моделини шакллантириш, таълим фаолияти ва провайдерларни аккредитатсиялаш мезонлари ҳамда тартибларини ишлаб чиқиш, таълим сифатини баҳолаш, холислик ва мустақилликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро тажрибани миллий тизимга жорий этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аккредитатсия жараёнларини такомиллаштириш ва таълим провайдерларини аккредитатсиялашга босқичма-босқич ўтиш юзасидан амалий таклифлар кўриб чиқилди.

Семинар якунида узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартлари, аккредитатсия мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш, тизимни босқичма-босқич жорий этиш бўйича асосий келишувларга эришилди. Шунингдек, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, масъул ижрочилар ва уларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Барча янгиликлар →
Янгиликлар Қорақалпоғистонда қутуришга қарши махсус тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув курси ўтказилмоқда Ҳайвонлар тишлаши натижасида жабрланган инсонларга ўз вақтида ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Қора… Очиш