Санэпидқўмита Ҳайъат йиғилиши: учинчи чорак якунлари муҳокама қилинди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасида 2026-йилнинг учинчи чораги якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Қўмита раиси Баҳодир Юсупалиев очиб берди.
Кун тартибидаги масалалар қаторида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда Қўмита раиси ўринбосари Ботир Курбанов кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан ҳам маърузаси тингланди.
Соҳада малакали мутахассислар салоҳиятини ошириш, ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини мунтазам такомиллаштириш, замонавий ёндашувларни амалиётга жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
