← Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича халқаро тренинг ўтказилди

KOICA, Санэпидқўмита ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 5 кунлик 5-босқич ТОТ тренинги ташкил этилди. Машғулотларни Корея университети профессори Ан Ҳёнггин ва Чунгбук миллий университети профессори Жи Ҳеэжунг олиб борди.

Тренингда Тошкент давлат тиббиёт университети, Санэпидқўмитанинг Янгийўл филиали ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази 10 нафар мутахассис иштирок этди. Машғулотларда Р дастури ёрдамида статистик маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, визуализация ҳамда замонавий статистик усулларни қўллаш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.

Санепидқўмита раисининг ўринбосари Ботиржон Курбанов тренинг жараёни билан танишиб, кореялик профессорлар билан таълим жараёни юзасидан фикр алмашди. Тренинг якунида барча 10 нафар иштирокчига сертификатлар топширилди, ўқув материаллари эса малака ошириш маркази кутубхонасига тақдим этилди.

Мазкур халқаро ҳамкорлик соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, юқумли касалликларга қарши курашиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

SanepidRC

Сўнгги янгиликлар

Барча янгиликлар →
Янгиликлар Қорақалпоғистонда қутуришга қарши махсус тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув курси ўтказилмоқда Ҳайвонлар тишлаши натижасида жабрланган инсонларга ўз вақтида ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Қора… Очиш
Янгиликлар Президент нутқининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган ўқув семинари ўтказилди Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўзланган нутқнинг мазмун-моҳиятини кенг… Очиш