“Юқумли касалликларнинг электрон мониторинг ахборот тизими”ни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг
“Юқумли касалликларнинг электрон мониторинг ахборот тизими”ни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг

Бугунги кунда мамлакатимизда тизимли рақамлаштириш жараёнлари изчил давом еттирилиб, барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🪩Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида электрон платформалар ва рақамли хизматларни амалиётга татбиқ этиш ишлари босқичма-босқич кенгайиб бормоқда. Бу еса, ўз навбатида, тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, маълумотлар алмашинувини тезлаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, янги ахборот тизимларининг самарали ишлаши улардан фойдаланувчи мутахассисларнинг билим ва амалий кўникмаларига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда жойларда соҳа ходимларининг рақамли билимларини ошириш, янги электрон платформалар билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилоятида “Юқумли касалликларнинг электрон мониторинг ахборот тизими” (ЮКЕМ)ни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган 2 кунлик семинар-тренинг ўтказилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) билан ҳамкорликда Халқаро тиббий санитария қоидалари(ХЦҚ)ни амалга ошириш учун масъул бўлган тегишли давлат органлари билан ўз вақтида алоқа қилиш сифатини ошириш учун рақамли ахборот алмашинуви тизимларидан фойдаланиш, “Юқумли касалликларнинг электрон мониторинг ахборот тизими (ЮКЕМ)”ни амалиётга жорий этиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинарда эпидемиологлар, АКТ мутахассислари, инфексионист шифокорлар ҳамда тиббиёт ходимлари фаол иштирок этди. Тадбир давомида Санэпидқўмита тизимида фаолият юритувчи малакали мутахассис-тренерлар томонидан иштирокчиларга ЮКЕМ тизимининг функсионал имкониятлари, ундан самарали фойдаланиш тартиблари, шунингдек, амалиётда учраётган техник ва ташкилий масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, машғулотлар жараёнида тизим билан ишлашнинг амалий жиҳатлари кўргазмали тарзда тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди. Жонли мулоқот руҳида ўтган семинар-тренинглар соҳа ходимларига фаолият давомида учраётган муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашиш ва уларнинг йечимларини биргаликда муҳокама қилиш имконини яратди.
Мазкур ўқув-семинарлар ЮКЕМ ахборот тизимини ҳудудларда самарали жорий этиш, соҳада рақамли трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш ҳамда мутахассисларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
