← Янгиликлар

Хоразм вилоятида сайёр сикл ташкил этилди

Санепидқо`мита Хоразм вилояти бошқармасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан сайёр сикл ташкил қилинди.

“Гигиена” йўналишида 144 соатлик (1 ой) малака ошириш курси 2024-йилнинг 16-сентабридан Хоразм вилоятида сайёр сикл тарзида оффлине (онлине) кўринишида олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаларининг ходимлари учун шароит яратиш мақсадида мазкур сайёр сикл ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Барча янгиликлар →
Янгиликлар Узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича амалий семинар ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-сентабрдаги ПҚ–319-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2026-йил 2–4-ноябрь кун… Очиш