Тошкент Ботаника боғида экология ва атроф-муҳит гигиенаси бўйича кўчма машғулот
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази курсантлари учун экология ва атроф-муҳит гигиенаси модули доирасида Тошкент Ботаника боғида амалий машғулот ташкил этилди.
Ботаника боғи илмий ходими, систематика участкаси раҳбари Фотима Примова дарахт ва яшил ҳудудларнинг ҳаво сифатини яхшилаш, микроиқлимни сақлаш ҳамда инсон саломатлигига ижобий таъсири ҳақида маълумот берди.
Марказ катта ўқитувчиси Феруза Хакимова экологик мониторинг, атроф-муҳит гигиенасини баҳолаш усуллари ва замонавий ёндашувлар бўйича маъруза қилди.
Машғулот давомида курсантлар экологик хавф омилларини баҳолаш, ўсимлик турларини ўрганиш ва яшил ҳудудларнинг санитария-гигиеник аҳамияти бўйича назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамладилар.
