← Янгиликлар
21-октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, ғуруримиз ва бебаҳо маънавий бойлигимиз. Уни асраш, қадрлаш ва келажак авлодларга етказиш — барчамизнинг шарафли бурчимиз.
Ўзбек тили асрлар давомида халқимизнинг тарихи, маданияти ва маънавиятини ўзида мужассам этиб келмоқда. Давлат тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, унинг софлигини сақлаш ва кундалик ҳаётда тўғри қўллаш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир. Айниқса, ёш авлод қалбида она тилига муҳаббат ва эҳтиром туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Тилимизни бойитиш, унинг нуфузини ошириш ва равнақига ҳисса қўшиш орқали миллий қадриятларимизни янада мустаҳкамлаймиз.
Тилга эҳтиром — элга эҳтиром! Байрам муборак!
