← Янгиликлар

Тошкент Ботаника боғида экология ва атроф-муҳит гигийенаси бўйича кўчма машғулот ўтказилди

Тошкент Ботаника боғида экология ва атроф-муҳит гигийенаси бўйича кўчма машғулот ўтказилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази курсантлари учун экология ва атроф-муҳит гигийенаси модули доирасида амалиёт Тошкент Ботаника боғида ташкил этилди.

Бугун дунё миқёсида бошланган ўнлаб глобал муаммолар — иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, сайёрамиз ҳароратининг кўтарилиб бориши, қуруқчилик, буларнинг барча-барчаси негизида битта нарса, у ҳам асрлар давомида инсониятнинг табиатга йетказиб келаётган зарарлари ҳосиласи ҳисобланади.

Ботаника боғи илмий ходими систематика участкаси раҳбари Фотима Примова курсантларга яшил ҳудудларнинг аҳамияти, айниқса:

ҳаво таркибини тозалашда,
кислород баланси ва микроклиматни яхшилашда,
одамларда стресс ва чарчоқни камайтиришда,
шаҳар муҳитининг экологик барқарорлигини таъминлашда дарахтларнинг беқиёс ўрни ҳақида тушунтириб берди.

‼️У дарахтларнинг турига қараб аллергенлик даражаси, чангланиш даври, уларнинг саломатликка ижобий таъсири ҳақида ҳам амалий мисоллар билан маълумот берди.

Курсантлар қуйидаги йўналишларда билим ва тажрибасини оширдилар:

📌экологик тизимлар ва уларнинг барқарорлиги;
📌Ботаника боғининг миллий флорани асрашдаги ўрни;
📌яшил ҳудудларнинг санитар-гигиеник аҳамияти;
📌шаҳар ҳаво сифатини яхшилашда ўсимликларнинг роли.

Машғулот давомида улар аллерген ўсимликларни аниқлаш, экологик хавф омилларини баҳолаш, ўсимлик турларининг хусусиятларини солиштириш каби амалиётлар билан ҳам танишдилар.

Экология ва атроф-муҳит гигийенаси модул бўйича маърузани Марказнинг катта ўқитувчиси Феруза Хакимова ўқиди. У атроф-муҳит гигийенасини баҳолаш усуллари, экологик мониторингнинг долзарблиги ва замонавий ёндашувлар ҳақида тушунтирб ўтди.

Тошкент Ботаника боғи табиий лаборатория сифатида хизмат қилиб, курсантларнинг билим ва амалиётларини янада бойитишга катта ҳисса қўшади.

👉SanepidRC👈