← Янгиликлар

Президент нутқининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўзланган нутқнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда тарих фанлари доктори, Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси Файзулло Эрназаровнинг «Уч минг йиллик илдиз ва Учинчи Ренессанс: тарихий ворислик, миллий ўзлик ва маънавий мерос», «Инсон қадри — 35 йиллик ислоҳотларнинг ўлчови: эркинлик, билим, соғлиқ ва ёшлар» ҳамда «Миллий юксалиш ўн йиллиги: етти миллий дастур яхлит тизим сифатида» мавзуларида маърузалари тингланди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тингловчилари ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган видеоролик ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган «Ўзбек келаётир, тарих қаъридан» видеоклипи намойиш этилди.

Тадбир давомида мамлакатимиз тараққиёти, миллий қадриятлар, тарихий мерос ва инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Семинар Президент нутқида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни кенг жамоатчиликка етказиш, миллий ғурур ва Ватанга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

SanepidRC