Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси доирасидаги семинар-тренинг якунланди
Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси доирасидаги семинар-тренинг якунланди

Аввал хабар берилганидек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш ва юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш мақсадида KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси доирасидаги семинар-тренинг ўз ишини якунлади.
Санэпидқўмита ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимлари иштирок этишди.
– Семинар-тренинг интерактив тарзда ўтганини алоҳида таъкидламоқчиман, – дейди Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов. – KOICA ташкилоти экспертлари ва Корея университети Тиббиёт фанлари кафедраси профессори Ёҳан Ли ГБД-юқумли касалликлар юкламаси тўғрисидаги мавзуларни тақдимот орқали тушунтириб, семинар машғулот иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар берди.
5 кунлик семинарда касалликлар ҳолати ва тарқалишининг кўрсаткичларини танлаш ва изоҳлаш бўйича билим ва кўникмалар оширилди.
Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
