Сайёр сикл ўқув курслари ташкил этилди
Сайёр сикл ўқув курслари ташкил этилди

Санэпидқўмита Бухоро вилояти бошқармасида ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан сайёр сикл ўқув курслари ташкил этилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг катта ўқитувчиси Феруза Хакимова тингловчилар учун долзарб йўналишлар бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.
Ўқув машғулотлари давомида қуйидаги мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтди:
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда замонавий профилактик ёндашувлар;
Коррупсияга қарши кураш, тизимдаги коррупсия хавф-хатарларининг олдини олиш механизмлари;
Далилларга асосланган тиббиёт тамойиллари ва уларни амалиётга татбиқ этиш;
Клиник кўрсатмалар ва тизимли шарҳлар билан ишлаш бўйича замонавий ёндашувлар.
Курс давомида тингловчилар назарий билимлар билан бир қаторда амалий тавсиялар ва тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўладилар.
