← Янгиликлар

Санитария микробиологияси модули бўйича кўчма машғулот

Санитария микробиологияси модули бўйича кўчма машғулот

Санэпидқўмита Чилонзор тумани бўлими лабораториясида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Бактериология йўналиши тингловчилари учун навбатдаги амалий машғулот ташкил этилди.

Лаборатория мудири, ўқитувчи Зулфизар Холёрова тингловчиларга қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар бериб ўтди:

  • Санитар микробиология асослари
  • Ичимлик суви ва очиқ сув ҳавзаларини микробиологик текшириш
  • Тупроқ микрофлораси ва тупроқни текшириш усуллари
  • Спора ҳосил қилувчи ва галофил вибрионларни аниқлаш
  • Озиқ-овқат маҳсулотларини микробиологик текшириш асослари.

Тингловчилар лаборатория шароитида амалий билимларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлдилар.