← Янгиликлар

Санэпидқўмитанинг Наманган ва Сирдарё вилоят бошқарма ва болимлари мутахассислари учун малака ошириш курслари

Санэпидқўмитанинг Наманган ва Сирдарё вилоят бошқарма ва болимлари мутахассислари учун малака ошириш курслари

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу 5️⃣ кунлик “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги малака ошириш курсларида Санэпидқўмитанинг Наманган ва Сирдарё вилоят бошқарма ва болимлари мутахассислари иштирок этди.

Курс давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассислари Н.Қаршийева ва Г.Раджапбайева, шунингдек, соҳа мутахассислари М.Мадаминов ва И.Заитов томонидан маърузалар ўқилди. Мутахассислар маʼрузаларида биологик хавф даражалари, биохавфсизлик тамойиллари ҳамда хавфли инфексиялар билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Машғулотларда иштирокчилар биохавфсизлик, биоҳимоя, хавфларни бошқариш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик масалалари бўйича назарий ва амалий билимларини оширишди.

Иштирокчилар Санэпидқўмитанинг Вирусология лабораторияси фаолияти билан ҳам танишдилар. Лаборатория ходими И.Заитов томонидан биохавфсизликни назорат қилиш чоралари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Курс якунида Санэпидқўмитанинг Наманган ва Сирдарё вилоятлари бошқарма ва болимларидан қатнашган мутахассисларга сертификатлар топширилди.

Навбатдаги малака ошириш курсларида Санэпидқўмитанинг Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бошқарма ва болимлари мутахассислари қатнашмоқда.


👉SanepidRC 👈