← Янгиликлар

Санэпидқўмита Андижон ва Фарғона вилояти бошқармаларининг мутахассислари учун малака ошириш курслари

Санэпидқўмита Андижон ва Фарғона вилояти бошқармаларининг мутахассислари учун малака ошириш курслари

Бугун пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилган Санэпидқўмита Андижон ва Фарғона вилояти бошқармаларининг мутахассислари учун “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги малака ошириш курслари бошланди.

Тадбирни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори ўринбосари И.Улугназарова, UNOPS мутахассиси Д.Рустамов ва марказнинг Халқаро тажрибани ўрганиш, ўқув-машғулот жараёнига замонавий илмий-методикани татбиқ этиш бўлими бошлиғи Д.Кузийева очиб бериб, биологик хавфлар ва юқумли касалликлар бугунги кунда барча мамлакатлар учун жиддий муаммо эканини таъкидлаб, мазкур курсда олинаётган билим ва тажрибалар иштирокчиларнинг амалий фаолиятида мустаҳкам замин яратиши ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофазада муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Беш кунлик малака ошириш курслари дунё стандартлари ва илғор тажрибалар асосида малака ошириш имкониятини яратиб, ҳудудлардан ташриф буюрган эпидемиологлар ва юқумли касалликлар билан ишлайдиган мутахассислар учун янги билим ва амалий кўникмалар манбаи бўлиб хизмат қилади.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈