← Янгиликлар

Қашқадарё вилоятида сайёр сикл ташкил этилди

Санепидқо`мита Қашқадарё вилояти бошқармасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан сайёр сикл ташкил қилинди.

“Бактериология” йўналишида 144 соатлик (1 ой) малака ошириш курси 2024-йилнинг 7-октабридан Қашқадарё вилоятида сайёр сикл гибрид (оффлине-онлине) тарзида олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг ходимлари учун шароит яратиш мақсадида мазкур сайёр сикл ўтказилмоқда. Сайёр сиклда 28 нафар тингловчи буджет ва шартнома асосида қабул қилинди.