← Янгиликлар

Пойтахтимизда халқаро тренинг бўлиб ўтди

Пойтахтимизда халқаро тренинг бўлиб ўтди

2025-йил 15–19 сентябр кунлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида “Лаборатория фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш” мавзусида навбатдаги тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ў.Шукуров лаборатория тизимларида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мазкур лойиҳа лаборатория раҳбарлари учун яратилган имкониятлар ҳамда кадрлар малакасини оширишда муҳим қадам эканини қайд этди.

Тренинг дастурида лаборатория тизимлари ва молиявий бошқарув, харажатлар таҳлили ҳамда бошқарувнинг умумий кўникмалари, коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалалари каби йўналишларда мутахассислар маърузалари тингланди.

Шунингдек, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор – УЗИНФОСОМ вакили Феруза Абдусаматова “Лаборатория ахборот тизимлари” мавзусида тақдимот ўтказиб, унда автоматлаштирилган ЛИСни жорий этиш, маълумотларни ҳимоялаш ва киберхавфсизлик бўйича батафсил тушунтиришлар берди.

Тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларда амалий машғулотлар ўтказиб, ўз тақдимотлари орқали билим ва тажриба алмашишди. Тадбир якунида лойиҳанинг барча қатнашчиларига сертификатлар топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, GLLP дастури инсон саломатлиги, ҳайвонлар соғлиғи ва атроф-муҳит секторлари лабораториялари лидерларига менторлик ёрдамини кўрсатиш ва кадрларни тайёрлаш орқали лабораториялар миллий тизимини такомиллаштириш ҳамда янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈