Озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича семинар

Озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича семинар
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида ИСО 22000:2018 (ҲАССП) бўйича озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизимининг менежери/ички аудитори курсига ўқитиш юзасидан семинар ўтказилмоқда.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (УСАИД) техник кўмагида ташкил этилди.
Ушбу семинарда Санэпидқўмита ва Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти бошқармалари бўлимларининг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича фаолият олиб борувчи мутахассислари иштирок этмоқда. Семинарда озиқ-овқат саноати соҳасидаги ходимлар ва менежерлар ҲАССП стандартларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича муҳим маълумотлар олишди.
Семинар иштирокчилари ўз билимларини ошириш, янги кўникмаларга эга бўлиш ва келгусида ҲАССП тизимини самарали ва хавфсиз жорий этишдаги амалиётларни ўрганиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, семинарда ҲАССП тизимини жорий этишдаги асосий қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Тренинг иштирокчилари семинардан катта маърузалар ва амалий машғулотлар ёрдамида ҲАССП тизимини самарали жорий этишга ёрдам берадиган зарур билимларга эга бўлишмоқда.
