← Янгиликлар

“Ўзбекистонда касалликлар юкини камайтириш, юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида семинар

“Ўзбекистонда касалликлар юкини камайтириш, юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида семинар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Илмий изланишлар, инновациялар, янги билим ва технологияларни яратиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш имкониятларини ривожлантириш” (Р&Д) мавзусида навбатдаги 3 босқичли семинар ўз ишини бошлади.

Корё университети ҳамда Санэпидқўмита ўртасида ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда касалликлар юкини камайтириш, юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Вирусология ИТИ ва Тошкент давлат тиббиёт университети мутахассислари иштирок этмоқда.

5 кунлик семинар доирасида Корея Республикасидан профессорлар — Чхон Бёнчол ва Юн Ёнгкён ҳамда тадқиқотчи Ким Жиён (эпидемиология ва юқумли касалликлар соҳаси бўйича) томонидан юқумли касалликларни бошқариш йўналишида миллий тадқиқот салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, илмий мақолалар ёзиш бўйича ўқув машғулотлари ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈