Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур”и доирасида танишув учрашуви ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур”и доирасида танишув учрашуви ўтказилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистонда миллий лаборатория тизимини ривожлантириш ва халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) амалга оширилмоқда.
Дастурнинг раҳбарлик-лидерлик мавзусидаги тренинг доирасида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрдилар.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллайев ҳамда қўмита аъзоси Гулнора Маруфова учрашув иштирокчиларига парламентда қонунларни муҳокама қилиш жараёни, қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда тегишли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Ташриф давомида иштирокчилар парламентнинг юқори палатаси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Мавлудахон Ходжайева ва Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Назира Мухторова томонидан Қонунчилик палатасининг фаолияти ва ваколатлари, қонунлар ва норматив-ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни, қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш тартиби ҳақида маълумотларга тўхталиб ўтишди.
Ташриф чоғида GLLP иштирокчилари депутатлар билан учрашиб, миллий қонунчилик тизимидаги ислоҳотлар ва турли соҳалардаги қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилдилар.
Иштирокчилар Қонунчилик палатасининг кутубхонаси ва музейи, ялпи мажлис зали фаолияти билан яқиндан танишишди.
Бу учрашув дастур иштирокчилари учун раҳбарлик қобилиятларини ривожлантириш ва давлат бошқаруви тизимини чуқурроқ англаш имкониятини яратди.
