Онлайн статистика курсининг 2-босқичи якунланди
Онлайн статистика курсининг 2-босқичи якунланди

Жорий йилнинг 3–7-август кунлари Корея Университети Атроф-муҳит тиббиёти илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Халқаро соғлиқни сақлаш стратегиялари маркази – KOICA ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази “2026-йил Ехсел дастуридан фойдаланиш бўйича онлайн статистика таълим курси”нинг 2-босқичи ўтказилди.
Тренинг Корея университети Тиббиёт коллежи қошидаги Тиббий илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси илмий-тадқиқот профессори Чои Ҳангсеок томонидан олиб борилди.
Курсда эпидемиология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган 56 нафар мутахассис иштирок этди. Ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган 33 нафар тингловчига сертификат топширилди.
🗃Тренинг давомида
✔️ Статистика асослари ва Ехсел статистик воситалари
✔️ Узлуксиз (континуум) ма’лумотларни таҳлил қилиш
✔️ Битта ва жуфт танланмалар учун статистик тестлар
✔️ Мустақил икки гуруҳни таққослаш (Индепендент Самплес т-тест)
✔️ Дисперсия таҳлили (АНОВА)
✔️ Корреляция ва регрессия таҳлили
✔️ Коҳорт ҳамда ҳолат-назорат (сасе-сонтрол) тадқиқотларида регрессия таҳлили бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.
Мазкур курс КОИСАнинг “Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, соҳа мутахассисларининг касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
