← Янгиликлар

Онлайн малака ошириш курси ўтказилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан санитария-эпидемиология соҳаси ходимлари учун онлайн малака ошириш курси ўтказилди.

Санэпидқўмита Санитария-гигиена бошқармаси Стандартлаш ва метрология йўналишида бош мутахассис Турдийева Луиза томонидан «Стандартлаш ва метрология» малака ошириш 72 соатлик курси олиб бориляпти.

Онлайн курс давомида Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги янги Қонуннинг мақсади,

стандартларнинг тоифалари,

Ўзбекистон Миллий стандарти белгиси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.