← Янгиликлар

«Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

Санэпидқўмитада 8-декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва 9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни муносабати билан  Санэпидқўмита ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Зумрад Бекатова, Тошкент давлат юридик университети профессори Саломат Ниязова, “Адолат” социал-демократик партияси депутати Тошпўлат Матибайев, 2021-йилда «Аёлга еҳтиром» танлови ғолиби, «Осиё адабиёти-2023» танловида Гран-при соҳибаси Гулбаҳор Жумайева, Санэпидқўмита мутасадди вакиллари ва Тошкент шаҳар бошқармаси, туман бўлимлари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” еканлиги, аҳоли турмуши фаровонлиги, юрт истиқболи ёълида ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек мамлакатимизда коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат органлари ва ташкилотлари жамият қурилишининг барча соҳасида коррупсион омилларга чек қўйишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтишди.