Мустақиллик байрами табриги
Мустақиллик байрами табриги

Азиз юртдошлар!
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази жамоаси номидан барчангизни халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз!
Мустақиллик — миллий ўзлигимиз, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, Ватанимиз равнақи ва келажагига ишонч билан интилишимиз учун мустаҳкам пойдевордир.
Шу қутлуғ айёмда юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга сиҳат-саломатлик, ҳар бир хонадонга файзу барака, фаровонлик ва бахт-саодат тилаймиз.
Жонажон Ўзбекистонимиз осмони доимо мусаффо, халқимиз ҳаёти тинч ва фаровон бўлсин! Яна бир бор Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази жамоаси
