Марказининг курсантлари учун онлайн маҳорат дарслари ўтказилади

Жорий йилнинг 18-19-ноябр кунлари Москва шаҳрида “Шарқий Йевропа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида конференсия ўтказилди. Унда Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон Республикалари вакиллари иштирок этди.
Конференсияни ўтказишдан мақсад – ОИВ/ОИЦ, гепатитлар ва бошқа юқумли касалликлар тарқалиши устидан самарали назоратни таъминлашда Шарқий Йевропа ва Марказий Осиё соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат бўлди.
Конференсияда Республикамиз делегацияси аъзолари номидан Санепидқўм раис маслаҳатчиси Д.Кузийева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида ОИВ/ОИЦ, гепатитлар ва бошқа юқумли касалликлар диагностикаси ва олдини олишда қилинаётган ишлар бўйича қисқача тушунтириб ўтди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори в.б. Б.Убайдуллайев юртимизда ОИВ/ОИЦ, гепатитлар ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар, шу билан бирга соҳа ходимларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида фаолият юритаётган марказ ҳақида тўхталди.
Шу билан бирга Россия Федерацияси, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган мутахассислар ҳам сўзга чиқиб, ОИВ/ОИЦнинг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.
Конференсия давомида бошқа мамлакатларда бу борадаги ҳолат ва юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда диагностика қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича тақдимот қилинди, вирусли гепатитларни даволаш, касаллик юқтирганлар билан ишлаш, мигрантлар ўртасидаги кўриклар, ҳудудларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тажриба алмашилди.
Шунингдек, конференсиянинг иккинчи кунида Россия Федерацияси, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган мутахассислар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг курсантлари учун онлайн маҳорат дарсларини ўтиш бўйича келишиб олинди.
Шундан сўнг делегация аъзолари томонидан лойиҳа ишини янги даражага олиб чиқиш, таълим дастурларини амалга ошириш, мобил клиникалар сонини кўпайтириш, аҳолини эмлаш ва вирусли гепатитлар бўйича янги тадқиқотларни ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
