← Янгиликлар

Малака ошириш курслари доирасида амалий машғулотлар ташкил этилди

Малака ошириш курслари доирасида амалий машғулотлар ташкил этилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг “Гигиена” йўналиши бўйича малака ошириш курси тингловчилари учун Тошкент тиббиёт университетида навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотлар соҳанинг етакчи мутахассиси, ТТУ Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигийенаси кафедраси мудири Н.Ерматов томонидан олиб борилди. Унда болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш, гигиеник талаблар, профилактика чораларини кучайтириш ҳамда замонавий ёндашувлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Машғулотлар давомида тингловчилар назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга амалий кўникмаларини ривожлантириш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, интерактив савол-жавоблар ва муҳокамалар орқали иштирокчиларнинг фаоллиги оширилди.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈