“Лабораторияларда бошқарув” мавзусида навбатдаги тренинг
“Лабораторияларда бошқарув” мавзусида навбатдаги тренинг

‼️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ва ЖССТ томонидан “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида лойиҳа иштирокчилари учун “Лабораторияларда бошқарув” мавзусида навбатдаги тренинг ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар, ёълга қўйилаётган янги электрон тизимлар ва ишонч телефонлари, коррупсиявий хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чоралар ҳақида масъул мутахассислар иштирокида учрашув ҳам ташкил этилди.
📝 Семинарда “Лаборатория тизимлари ҳақида тушунча”, «Харажатларни ҳисобга олиш» бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Иштирокчилар мавзуларда гуруҳларда ишлаб, тақдимотларини намойиш этишди.
SanepidRC
