“Лаборатория етакчилари/раҳбарлари учун глобал дастури” доирасида коммуникация бўйича тренинг
“Лаборатория етакчилари/раҳбарлари учун глобал дастури” доирасида коммуникация бўйича тренинг


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Лаборатория етакчилари/раҳбарлари учун глобал дастури” доирасида коммуникация бўйича тренинг бўлиб ўтмоқда.
Тренингни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ў.Шукуров очиб берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник кўмаги асосида Ўзбекистонда миллий лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилиб, инсон саломатлиги, ҳайвонлар соғлиғи ва атроф-муҳит секторлари лабораториялари лидерларига менторлик ёрдамини кўрсатиш Глобал ўқув дастури (GLLP) жорий этилгани, дастур бўйича лаборатория лидерларига бугуни кунгача иккита йўналишда тренинглар ўтказилганини айтиб ўтди.
Семинар-тренинг давомида Санэпидқўмита Ахборот хизмати раҳбари М.Саидова томонидан “Раҳбар кадрларнинг самарали мулоқоти ва ОАВ билан ҳамкорлик кўникмаси”, “Ахборот сиёсати ва унинг мазмун моҳияти” ва “Ташкилот имиджини яратишда ОАВнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди, амалий машғулотлар олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025-2026-йиллар мобайнида давом этадиган мазкур дастурда иштирокчилари тўққизта – бошқарув, коммуникация, биохавфсизлик ва биоҳимоя, сифатни бошқариш тизими, раҳбарлик-лидерлик, касалликларни кузатиш ва эпидемик ҳолатни текшириш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, илмий тадқиқот ҳамда лабораториялар тизими компетенсияларини тўлиқ ўзлаштиришади, шунингдек, диссертация ёзишади.
