Коррупсияга қарши курашиш барчанинг бурчи

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 9-декабр — Халқаро коррупсияга қарши кураш кунига бағишланган Аксилкоррупсия ойлиги доирасида “Коррупсияга қарши курашиш барчанинг бурчи” мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Б.Убайдуллайев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Е.Данайев ва марказ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Елмурот Данайев томонидан қўмита тизимида коррупсия ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ходимларнинг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Мазкур тадбир тизимда коррупсия ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш борасида ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, тизимда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жавобгарликнинг муқаррарлигини тушунтириш мақсадида профилактика тарзида ўтказилди.
