Касалликлар бўйича эпидемиологик назоратда лабораториянинг роли
Касалликлар бўйича эпидемиологик назоратда лабораториянинг роли

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” доирасида “Касалликлар бўйича эпидемиологик назоратда лабораториянинг роли” модули бўйича тренинг бўлиб ўтди.
Фасилитаторлар – С.Джемилйева ва Р.Ибрагимов “Эпидемиологик назорат тамойиллари” ва “Эпидемик чақнашларни суриштириш” модулларида маърузалар ва амалий машғулотлар олиб борилди.
Семинарда тингловчилар “Эпиднадзор турлари”, “Эпидемиологик суриштирув босқичлари”, “Ўзбекистонда амалий эпидназорат тизими” ҳамда “Эпидемиологик назорат ва эпидемик ҳолатларга жавоб чораларини ташкил этиш” бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Тренингни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификат топширилди.
👉SanepidRC 👈
