ЖССТ томонидан ўзбекистонда лаборатория раҳбарларини тайёрлаш қўллаб-қувватламоқда

Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури”ни (GLLP) тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Унда миллий ва халқаро ҳамкорлар ҳамда дастур ғолиблари иштирок этди. Икки йиллик бу дастур ҳозирги ва келажакдаги лаборатория раҳбарларини миллий лаборатория тизимларини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожлантириш учун кучайтириш, шунингдек, уларнинг касалликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва назорат қилишда ҳал қилувчи рол ўйнашини таъминлашга қаратилган.
GLLP дастури Жаҳон сог`лиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилиб, Ўзбекистонда дастурнинг амалга оширилиши УСАИД ва Глобал жамғарма томонидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.
Очилиш маросими давомида Ўзбекистон бўйлаб инсон, ҳайвон ва ўсимликлар саломатлигига оид 80 дан ортиқ аризалар орасидан саралаб олинган GLLP дастурининг 20 нафар иштирокчисига ушбу дастурнинг биринчи модулини муваффақиятли якунлаганликлари тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Дастурнинг кейинги икки йили давомида иштирокчилар амалий машғулотлар, интерфаол семинарлар ва шахсий мураббийлик жараёнларида қатнашадилар. Бу уларга ўз соҳаларида энг яхши амалиётлар ва инновацион йечимларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратади.
👉SanepidRC👈
