← Янгиликлар

Ишга таклиф этамиз!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази илмий даража ва (ёки) илмий унвонга эга юқори малакали мутахассисларни малака ошириш ва ихтисослаштириш курсларида дарс бериш учун ишга таклиф этади.

Дарслар қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

  • Эпидемиология
  • Гигиена
  • Бактериология
  • Паразитар касалликларнинг лаборатор диагностикаси
  • Санитария-гигиеник лаборатория текширувлари
  • Тиббий энтомология
  • Ўта хавфли юқумли касалликлар бактериологияси
  • Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар

Агар Сиз мазкур йўналишлардан бири бўйича илмий салоҳият ва амалий тажрибага эга бўлсангиз, тингловчиларга замонавий билим ва кўникмалар бериш йўлида ҳамкорликка таклиф этамиз.

Маълумот олиш ва ҳужжат топшириш учун:
+998 97 766 16 11

SanepidRC