← Янгиликлар

GLLP дастурининг 1-когортаси битирувчилари учун якуний маросим ва тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди

GLLP дастурининг 1-когортаси битирувчилари учун якуний маросим ва тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистонда илк маротаба миллий лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган лойиҳа – инсон саломатлиги, ҳайвонлар соғлиги ва атроф-муҳит секторлари лабораториялари лидерларига менторлик ёрдамини кўрсатиш Глобал ўқув дастурининг 1-когортаси битирувчилари учун якуний маросим ва тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

2025-йил декабр ойига қадар давлат соғлиқни сақлаш, ветеринария ва атроф-муҳит соҳаларидан лаборатория мутахассиси дастур доирасидаги 9 та асосий компетенсияни муваффақиятли ўзлаштирди ҳамда миллий менторлар раҳбарлигида диплом лойиҳаларини ҳимоя қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилган тадбир давомида Ўзбекистонда GLLP дастури натижалари бўйича якуний тақдимот намойиш этилиб, 1-когорта иштирокчиларига дипломларни топшириш маросими ўтказилди.