← Янгиликлар

GLLP дастури доирасида Ментор ва фасилитаторлар учун семинар-тренинг

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида GLLP дастури доирасида Ментор ва фасилитаторлар учун семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг аввалида ЖССТнинг Йевропа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг техник мутахассиси, “Яхши лабораториялар – мустаҳкам саломатлик” ташаббусининг етакчиси Жоанна Салви ле Гаррес Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник кўмаги асосида Ўзбекистонда жамоат саломатлигига хавф солувчи фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш мақсадида миллий лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилаётгани ва бунинг натижасида халқаро ҳамкорлар билан “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) ишлаб чиқилгани ҳамда дастурнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки мазкур дастур инсон саломатлиги, ҳайвонлар соғлиғи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби секторларни қамраб олган бо’либ, ушбу ё’налишдаги лабораториялар раҳбарларига менторлик ёрдамини кўрсатиш ва кадрларни тайёрлаш орқали лабораториялар миллий тизимини такомиллаштириш ҳамда янада ривожлантиришга қаратилган.

Тренинг давомида иштирокчилар менторлик, фасилитаторлик ҳамда устоз-шогирд ё’налишлари, уларнинг усуллари ва малакалари ҳақида тақдимот билан таништириб ўтилди. Бундан ташқари, компетенсияни ўз-ўзини баҳолаш ва режалаштириш юзасидан мураббийлик бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.

👉SanepidRC👈