← Янгиликлар

“Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, жавоб ҳаракатлари ва қайта тиклаш” семинар-тренинг

“Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, жавоб ҳаракатлари ва қайта тиклаш” семинар-тренинг

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда ЖССТ ҳамкорлигида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, жавоб ҳаракатлари ва қайта тиклаш” семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу тренинг лаборатория раҳбарларига фавқулодда ҳолатларда самарали ҳаракат қилиш, жамоани бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий билим ва кўникмалар беради.

Тренинг модуллари:
Фавқулодда вазиятларга тайёргарликни таъминлаш – хавф-хатарларни аниқлаш, олдини олиш чоралари ва режалаштириш.
Фавқулодда вазиятга жавоб бериш – тезкор чоралар кўриш, ресурсларни бошқариш ва координация қилиш.
Фавқулодда вазиятдан кейинги тикланиш – зарарни баҳолаш, фаолиятни қайта тиклаш ва келажак учун ҳимоя стратегияларини ишлаб чиқиш.
Семинар-тренинг очилишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ўрал Шукуров Ўзбекистонда жамоат саломатлигига хавф солувчи фавқулодда ҳолатларда миллий лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилаётгани, бу еса халқаро ҳамкорлик асосида GLLP дастурининг ишлаб чиқилишига замин яратганини таъкидлади.
Семинар давомида иштирокчилар амалий машғулотлар, интерфаол семинарлар ва шахсий мураббийлик жараёнларида қатнашдилар. Бу уларга ўз соҳаларида энг яхши амалиётлар ва инновацион йечимларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратди.
Мақсад — лаборатория раҳбарларининг етакчилик кўникмаларини мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларда самарали бошқарув ва халқаро тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этишдир.