Санэпидқўмита Хоразм вилояти бошқармасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан “Эпидемиология” йўналишида 1 ойлик (144 соатлик) сайёр малака ошириш курслари ташкил этилган еди.
Сайёр сикл якунларига кўра малака ошириш курсларида иштирок этган соҳа ходимларининг 1 ой давомида олган билим ва тажрибалари синаш мақсадида якуний тест синовлари ва оғзаки имтиҳонлар ўтказилди.
Мутахассислар имтиҳонларни муваффақиятли топширишди ҳамда уларга малака оширганлик тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилди.