← Янгиликлар

Бошқарилувчи юқумли касалликларни олдини олишда ваксинациянинг аҳамияти

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази курсантлари учун “Бошқарилувчи юқумли касалликларни олдини олишда ваксинациянинг аҳамияти” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Назарий ва амалий тарзда олиб борилган машғулотда юқумли касалликларнинг олдини олишда ваксинациянинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Республика миллий ваксина сақлаш омборхонасига АҚШ давлатидан СОВАХ дастури ёрдамида олинган бир миллион доза Пфизер ваксинани қабули, ваксинани музлаткичларга жойлаштириш, ваксинани ташиш, сақлашда совуқлик занжирига риоя этилиши, совутгич камераларда миллий эмлаш тақвими асосида болаларни режали эмлаш учун олинган ваксиналарни сақлаш ҳолатини амалиётда ўрганилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Амалий машғулотда врачлар Миллий ваксина сақлаш омборида республикада 13 турдаги инфексияга ва эпид кўрсатма бўйича коронавирус инфексияга қарши эмлаш учун Пфизер ваксиналарни заҳираси яратилганини ва ушбу ваксиналар эҳтиёжга асосан маъмурий ҳудудларни даволаш профилактика муассасаларига махсус авторефрижератор транспортга йетказиб берилаётгани тартиби билан таништирилди.