← Янгиликлар

“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари

“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги 5️⃣ кунлик малака ошириш курслари бўлиб ўтди.

Курсларда Санэпидқўмитанинг Андижон ва Фарғона вилоят бошқармаларининг мутахассислари иштирок этиб, биохавфсизлик, биоҳимоя, хавфларни бошқариш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича назарий ва амалий билимларини оширишди.

Санэпидқўмита мутахассислари Н.Қаршийева, Г.Раджапбайева, шунингдек, соҳа мутахассислари – М.Мадаминов, И.Заитовларнинг маърузалари тингланди. Уларда биологик хавф даражалари, биохавфсизлик тамойиллари ҳамда хавфли инфексияларга тўхталиб ўтилди.

Курс давомида иштирокчилар Санэпидқўмитанинг Вирусология лабораторияси фаолияти билан ҳам танишиб, лаборатория ходими И.Заитов томонидан биохавфсизликни назорат қилиш чоралари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Якунда Андижон ва Фарғона вилоятларидан қатнашган мутахассисларга сертификатлар топширилди.

Бугун Санэпидқўмитанинг Наманган ва Сирдарё вилоят бошқармаларининг мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курслари бошланди.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈