“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари ўтказилди
“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари о’тказилди

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти учун биологик хавфсизлик масаласи жуда долзарб ҳисобланади. Юқумли касалликларнинг тез тарқалиши, янги патогенларнинг пайдо бўлиши ва биологик таҳдидларнинг глобал миқёсда кучайиши биохавфсизлик соҳасида мутахассислар тайёрлашни янада талаб этмоқда. Шу боис аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфларни барвақт аниқлаш ва уларнинг оқибатларини минималлаштириш мақсадида кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш жуда муҳим.
Айнан шу мақсадда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида Санепидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий бўлим мутахассислари учун “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари ташкил этилди.
Курснинг долзарблиги шундаки, у мутахассисларни биологик таҳдидлар шароитида замонавий ёндашувлар асосида ишлашга тайёрлайди, хавфларни бошқариш ва фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиради. Мазкур курсларда 100 дан ортиқ мутахассис халқаро стандартлар ва илғор амалиётлар асосида ўз билимларини мустаҳкамлади.
Машғулотлар давомида иштирокчилар биологик хавф даражалари, биохавфсизлик тамойиллари, хавфли инфексиялар билан ишлашда қўлланиладиган меъёрлар ҳамда глобал биологик таҳдидларга жавоб бериш механизмлари билан танишдилар. Бу еса ҳудудларда инфексияларга қарши барқарор тизим яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Курснинг амалий аҳамияти шундаки, мутахассислар биохавфсизлик, биоҳимоя ва хавфларни бартараф этиш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлдилар, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўришда амалий машғулотлар орқали тажрибага эга бўлдилар.
Иштирокчилар Санэпидқўмитанинг Вирусология лабораторияси фаолияти билан танишиб, биохавфсизликни назорат қилиш бўйича амалий кўрсатмалар олдилар.
Курс якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
