KOICA R&D ўқув дастурининг 4-босқичи муваффақиятли якунланди
KOICA R&D ўқув дастурининг 4-босқичи муваффақиятли якунланди

Пойтахтимизда “Илмий изланишлар, инновациялар, янги билим ва технологияларни яратиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш имкониятларини ривожлантириш (R&D)” мавзусига бағишланган ўқув дастурининг 4-босқичи муваффақиятли якунланди.
Корё университети ва Санэпидқўмита ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда касалликлар юкини камайтириш ҳамда юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети мутахассислари иштирок этди.
Семинар давомида Корея Республикасидан етакчи мутахассислари — профессорлар Чун Бюнг Чул, Ёон Ёунг Кюнг (эпидемиология ва юқумли касалликлар соҳаси бўйича) томонидан юқумли касалликларни бошқариш йўналишида миллий тадқиқот салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, илмий мақолалар ёзиш бўйича ўқув машғулотлари ва тренинглар ўтказилди.
Дастур доирасида иштирокчилар Урганч давлат тиббиёт институтида ташкил этилган “Инфекциялар ва жамоат саломатлиги: долзарб муаммолар ва уларнинг йечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда ҳам фаол қатнашди. KOICA секцияси доирасида “Юқумли касалликларга қарши курашишда глобал соғлиқни сақлаш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш: стратегиялар, ёндашувлар ва механизмлар” мавзусида 12 нафар иштирокчи томонидан 8 та илмий тақдимот намойиш этилди.
Тадбир давомида юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш, замонавий диагностика ва профилактика усулларини такомиллаштириш, инновацион йечимларни амалиётга жорий этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассислар ўртасидаги илмий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
