8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Миллий референс лабораториясининг ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Баҳодир Юсупалийев кириш сўзи билан очиб, барча аёл-қизларни байрам билан муборакбод этди.
Шунингдек, Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ҳам барчани байрам билан самимий табриклади.
Кўтаринки кайфиятда нишонланган тадбир давомида Санэпидқўмита ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида самарали меҳнат фаолият олиб бораётган аёлларга “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қўмитанинг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази бўлим бошлиғи Елмира Суюнова ҳам самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун ташаккурнома топширилди.
Тадбир сўнгида аёллар мадҳ этилган куй-қўшиқлар даврага файз, кўтаринки руҳ бағишлади. Байрам муносабати билан муҳтарам аёл-қизларга эсдалик совғалари улашилди.
👉SanepidRC 👈
