← Янгиликлар

2025-йил якунлари: халқаро ҳамкорликдаги натижалар бир жойда!

2025-йил якунлари: халқаро ҳамкорликдаги натижалар бир жойда!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар

Халқаро ҳамкорлик

• ЖССТ, УНИСЕФ, UNOPS, KOICA ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилди.

• Германия, Нидерландия, Корея, Малайзия, Беларус давлатлари билан меморандумлар имзоланди.

Ўқув дастурлари

• “Биологик хавфсизлик ва ҳимоя” бўйича халқаро тажриба асосида 36 соатлик курс ишлаб чиқилди.

• УНИСЕФ билан янги ўқув дастури яратилди.

• 36 ва 144 соатлик “Озиқ-овқат маҳсулотлари“ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР” мавзусида  халқаро тажриба асосида янги ўқув дастури ишлаб чиқилган.

 Халқаро лойиҳалар

• UNOPS тендерида ғолиблик.

• 100 нафар эпидемиолог малака оширди.

• 60 нафар лаборатория мутахассиси ўқитилди.

 ЖССТ билан ҳамкорликда Лабораториялар етакчилари/раҳбарлари учун глобал дастур (GLLP) доирасида

• Танловда 80 нафар иштирокчилар ичидан жамоат саломатлиги, ветеринария ва ўсимликлар карантини соҳасида 20 та ғолиблар аниқланди.

• улардан 18  нафар лаборатория раҳбарлари 9 та модул бўйича қайта тайёрланди.

• Мавзулар бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилди.

 Семинар ва тренинглар

• 24 та халқаро эътироф этилган экспертлари иштирокида масофадан ўқитиш соатлари.

• ҲАССП ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича семинарлар (43 иштирокчи).

• Корея мутахассислари иштирокида тренинглар.

 KOICA ҳамкорлиги

• 100 га яқин мутахассис ТОТ босқичларда ўқитилди.

Илмий-тадқиқотлар ва Эпидемиология йўналишида 40 нафар мутахассислар хорижий дастурлар асосида ўқитилди.

Илмий ва инновацион ишлар

• Давлат дастурлари учун лойиҳалар шакллантирилди.

• Илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди.

 Жамоатчилик ишлари

• “Тоза ликопча” аксияси ўтказилди.

• Аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш тарғиботи.

Халқаро экспертлар иштирокида

• 40 нафар халқаро экспертлар иштирокидаги Кенгашда Марказнинг малака ошириш жараёнига халқаро ёндашув мавзусидаги тақдимот билан иштирок этилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар билан юқоридаги инфографика орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин!

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈