← Янгиликлар

2-июл – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

2-июл – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

1992-йил 2-июлда “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, Давлат герби мамлакатимиз мустақиллигининг муқаддас рамзи сифатида тасдиқланди. Давлат гербида халқимизнинг тинчликсеварлиги, бунёдкорлиги, фаровонликка интилиши ҳамда миллий қадриятлари ўз ифодасини топган. Унинг ҳар бир рамзи ва тасвири чуқур маъно касб этиб, Ватанга садоқат ва миллий ғурур туйғуларини акс еттиради.

🔹Давлат рамзларини ҳурмат қилиш — ҳар бир фуқаронинг юксак маънавий бурчидир. Гербимизга еҳтиром кўрсатиш Ватанимизга бўлган ҳурмат ва садоқатнинг ёрқин ифодасидир.

👉SanepidRC👈