← Янгиликлар

«Юқумли касалликлар эпидемиологияси» йўналиши бўйича 6-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги ўтказилди

2026 йил 14–18 сентябрь кунлари Марказ ҳамда KOICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида юқумли касалликлар эпидемиологияси бўйича тренерларни тайёрлаш курсининг олтинчи босқичи ўтказилди.

Курсда Корея университети профессорлари Ли Ё Хан ва Пак Хан Ул ўқитувчи сифатида иштирок этди. Машғулотларда касаллик авж олиш ҳолатларини текшириш, нисбий хавф ва имкониятлар нисбати таҳлили, эпидемиологик эгри чизиқ, ҳужум кўрсаткичи, хавф-хатарлар бўйича коммуникация, фасилитация ва етакчилик мавзулари қамраб олинди.

Иштирокчилар ўқув сценарийлари асосида эпидемиологик таҳлил ўтказиб, жавоб чораларини ишлаб чиқдилар. Курс Ўзбекистонда юқумли касалликлар эпидемиологияси бўйича узлуксиз таълимни ташкил этиш учун зарур амалий ва педагогик кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

SanepidRC 

Сўнгги янгиликлар

Барча янгиликлар →
Янгиликлар Сероэпидемиологик тадқиқотлар методологияси бўйича уч кунлик тренинг ўтказилди 2026 йил 18–20 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар бўйича хизмат кўрсатиш бошқармаси (UNOPS) ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишт… Очиш
Янгиликлар Узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича амалий семинар ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-сентабрдаги ПҚ–319-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2026-йил 2–4-ноябрь кун… Очиш