← Янгиликлар

Сероэпидемиологик тадқиқотлар методологияси бўйича уч кунлик тренинг ўтказилди

2026 йил 18–20 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар бўйича хизмат кўрсатиш бошқармаси (UNOPS) ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида сероэпидемиологик тадқиқотлар методологияси бўйича тренинг ташкил этилди. Тадбир эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган касалликлар бўйича эпидемиологик кузатувни такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа доирасида ўтказилди.

Тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидан иммунопрофилактика ишларига масъул шифокорлар ҳамда вирусология лабораториялари шифокорлари иштирок этди. Машғулотларда сероэпидемиологик тадқиқотларнинг мақсади ва дизайни, тадқиқот учун аҳоли гуруҳларини танлаш, серологик лаборатория текширувлари усуллари ва уларнинг сифатини назорат қилиш масалалари ёритилди.

Назарий машғулотлар гуруҳлардаги муҳокамалар ва амалий топшириқлар билан мустаҳкамланди. Иштирокчилар анкета ва лаборатория маълумотларини бирлаштириш, натижаларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича машқларни бажардилар. Тренинг якунида ўзлаштирилган билимлар баҳоланди, иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди ҳамда уларга сертификатлар топширилди.

Сўнгги янгиликлар

Барча янгиликлар →
Янгиликлар Узлуксиз касбий ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича амалий семинар ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-сентабрдаги ПҚ–319-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2026-йил 2–4-ноябрь кун… Очиш