← Янгиликлар

Сертификатлар топширилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси шаҳар ва туман бўлимларининг бактериология лабораториясидаги врач бактериологлар “Бактериология” йўналишида малака ошириш курси сайёр сикл гибрид (оффлине-онлине) тарзида ташкил этилди.

Бир ойлик ўқув курси давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази мутахассислари томонидан соҳадаги янгиликлар ҳамда ходимларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида дарслар ўтилди.

Курс якунида “Бактериология” сайёр сикл чиқиш тест имтиҳонини муваффақиятли топширганларга сертификатлар топширилди.

👉SanepidRC👈