← Янгиликлар

Марказда янги ўқув йили бошланди!

Марказда янги ўқув йили бошланди!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида янги ўқув йили ўқув курслари билан бошланди.
🔹 Эпидемиология
🔹 Бактериология
🔹 Санитария-гигиеник лаборатория текширувлари
йўналишлари бўйича ташкил этилган курсларда турли ҳудудлардан келган мутахассислар иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида тингловчилар соҳага оид замонавий билимларини бойитиб, амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда ҳамда касбий малакасини оширмоқда.

Бундай ўқув курслари санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларининг касбий салоҳиятини юксалтириш, замонавий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш ва соҳада малакали кадрлар салоҳиятини янада кучайтиришга хизмат қилади.

👉SanepidRC👈