← Янгиликлар

Иштирокчиларга сертификатлар топширилди

Иштирокчиларга сертификатлар топширилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда ЖССТ ҳамкорлигида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, жавоб ҳаракатлари ва қайта тиклаш” ва “Раҳбарлик/етакчилик ва бошқарув” мавзуларида семинар-тренинг ташкил этилди.

Иштирокчиларга “Умумий етакчилик кўникмалари”, “Стратегик режалаштириш”, “Соғлиқни сақлаш тизими, лаборатория ва ўзаро муносабатларни ривожлантириш” модулларда тушунтириб ўтилди. Семинар-тренинг давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Атабеков билан учрашувда иштирокчилар о`зларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Олий Мажлис Сенати ва  Қонунчилик палатаси билан танишув, қандай қилиб етакчи-сенатор бўлиш, етакчилик қобилияти ва мотивациясига эга бўлиш ва аҳоли билан қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақидаги сенаторлар билан учрашув ва экскурсия тренинг иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Семинар давомида иштирокчилар амалий машғулотлар, интерфаол семинарлар ва шахсий мураббийлик жараёнларида фаол қатнашдилар. Семинар сўнгида уларга сертификатлар топширилди.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈